Payshanba, 19.10.2017, 00:59
UzKinoZal ГлавнаяРегистрацияВход
Приветствую Вас MEHMON | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Мультфильм / Multiklar
Программы / Dasturlar
Исторические / Tarihiy
Концерты / Konsertlar
Фантастика / Mo'jizali
Новости / Yangiliklar
Сериалы / Seriallar
Ужасы / Qo'rqinchli
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Уроки / Darslar
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Клипы/kliplar
FILM HD 720i
Фильмы на английском / Films in English
Тексты песен / Qo'shiqlar matni
ТВ-передачи/Tv-dastur
Кухня / Oshxona
Футбол / Futbol
Стихи / Sherlar
UFC
Мини-чат
300
Наш опрос
QAYSI BO'LIM MA'QUL SIZGA
Всего ответов: 5031
Статистика

Portalda jami: 1
Mehmonlar: 1
Ro'yhatdan o'tganlar: 0
  
Главная » 2013 » Fevral » 25 » ОЙБЕК ВА НИГОРА ТУРМУШ ҚУРИШЯПТИМИ?
07:56
ОЙБЕК ВА НИГОРА ТУРМУШ ҚУРИШЯПТИМИ?


Ойбек ва Нигора турмуш қуриши мумкинми? Нега энди мумкин эмас?

Сайтимизнинг ашаддий мухлисларининг талаб ва истакларига биноан, бу галги саҳифамизга меҳмон сифатида ёш хонандалар Ойбек ва Нигорани таклиф этдик. Хабарингиз бор, Ойбек ва Нигора "Дилкаш лаҳзалар” телкўрсатувида иштирок этиб келишаётган эди. Аммо айрим сабабларга кўра улар кўрсатувни тарк этишди. Кейин билсак, Ойбек ва Нигора май ойида турмуш қуришни режалаштиришибди. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг... Ана, гап қаёқда! 

—"Ниҳол” мукофотига сазовор бўлганингиздан сўнг бир оз ижодингиз сустлашди... Аслида мукофот масъулиятингизни янада орттириши керак эди...
Нигора:
— Тўғри. Бу ҳақда жуда кўпчилик мухлисларимиз гапиришяпти. Лекин ижодий танаффус эълон қилганлигимизнинг ўзига яраша сабаблари бор. Бу ҳақда тўғриси айта олмайман.
Ойбек:
— Ижодимизга тегишли бўлган янгиликларимиз ҳам йўқ эмас. Яқинда Туркия хизмат сафарига отланяпмиз. Баҳонада ҳордиқ чиқариб келиб, кейин яна ижодга шўнғимоқчимиз. Қолаверса, янги бир янги "Оташингда ёқ” деб номланган таронани ёзиб тугатдик. Бу таронамизга клип суратга олишни ҳам мўлжаллаб турибмиз. Қўшиқ матни ва муаллифи элдор.
— Кинофильмларда ҳам суратга тушмаяпсиз. Эшитишимизча, бунга Ойбек қаршилик қилаётган экан...
Нигора:
— Тўғри. Шу бугунгача режиссёрларимиздан жуда яхши фильмларга таклифлар бўлиб турибди. Аммо бирин кетин ҳаммасини рад этаётганлигим рост. Сабаби, тўғри, балки рашк қилибми... бунисини билмадиму, Ойбек менга — Нигора, бўлди, энди кўпроқ вақтингизни ижодимизга сарфланг деди. Рости, ўзим ҳам съёмкалар билан банд бўлиб қолиб, қўшиқ яратишга кам вақт ажратишимга тўғри келиб қолган эди. Энди... мен хонандаман, актриса эмасман. Кейин — актриса эмаску, ўз ишини қилса бўлмайдими дея гапирувчилар ҳам бўлди... билмадим, шу гап ҳам менга таъсир қилдими, охирги пайтларда ўзимда ҳам киноларда суратаг тушишга бўлган иштиёқим қолмади. Шундай экан, ўшаларнинг айтганидек, ҳамма ўз ишини қилсин (жилмайиб).
Ойбек: 
— (Ўйланиб). Энди жуда юз фоиз рашк қилмайману, лекин Нигора съёмкаларни деб ўзимизнинг ижодимизга камроқ вақт ажратгани сабабли бир оз қаршилик қилганлигим рост.
— Ойбекнинг рашкчилиги ижодингизда ноқулайликлдарни келтириб чиқармайдими?
Нигора:
— Эркак кишининг рашк қилиши табиий ҳол. Энди ҳар хил мухлислар бўлади, биласиз... Тўй хизматларига борганимизда кимдир менга сал ғалатироқ қараш қилса ёки хафа қилишга яқинроқ бирор бир гап гапириб қўса, Ойбекнинг жаҳли чиқиб кетади.
— Ойбексиз ижодингизни тасаввур эта оласизми?
— Биласизми, бизга бир маротаба шунақа савол берилганида Ойбек мен Нигорасиз ижод қила оламан деб жавоб берган. Лекин мен Ойбексиз ижодимни тасаввур эта олмайман. Сабаби, ўзимни саҳнада ёлғиз тасаввур эта олмайман. Ваҳима босади...
Ойбек:
— Албатта Нигорасиз ҳам ижод қила оламан. Ҳозирги кунда Нигора билан бир лойиҳа устида иш бошладик. Яъни Нигоранинг ўзига алоҳида, ўзимга алоҳида қўшиқлар ёзяпмиз. Алоҳида алоҳида ижод қилиб куйламаймизу, алоҳида куйлаган қўшиқларимиз ўша олдингидек Ойбек ва Нигора гуруҳи номи остида экранларда жаранг сочаверади.
— "Дилкаш лаҳзалар” телекўрсатувида бинойидек иштирок этиб келаётган эдингиз. Нега кўрсатув ҳали ниҳоясига етмай туриб, тарк этдингиз?
Нигора:
— Асосий сабаби, Туркия хизмат сафарига кетаётганлигимиз учун. Бу сафарни кўрсатувни деб қолдира олмадик. Чунки бунақа таклифлар ҳар доим ҳам бўлавермас эди. Шунинг учун мажбур бўлдик. Лекин бу кўрсатувни тарк этганлигимиздан афсусдамиз. Сабаби, "Дилкаш лаҳзалар” орқали ўзимизга жуда кўп нарсаларни ўрганиб олдик. Масалан, инсон бирор бир ишни бошладими ҳаётда, шунга эришиш учун меҳр билан астойдил ёндошиш керак экан. Инсон нималарга қодир эканлиги унинг меҳнати самараси орқали биланар экан.
Ойбек:
— "Дилкаш лаҳзалар” кўрсатуви бизни янада кўпроқ ва яхшироқ ижод қилишга ундади. Рақс ва актёрлик маҳорати бўйича очилмаган қирраларимиз очилди. Агар сафарга кетмаётган бўлганимизда албатта кўрсатувни иштирок этишни давом эттирардик. Лекин... агар қайтганимиздан сўнг яна таклиф қилишса, албатта жон деб иштирок этар эдик.
— Фильмлардаги образларингиз характерларига қараганда унчалик юмшоқтабиат бўлиб кўринмайсиз...
Нигора:
— Ҳаётда эса аксинча, уруш-жанжалга тоқатим йўқ. Бирор бир инсонни камситиш, уни дилини хира қилолмайман. Жуда ҳам кўнглим бўш.
— "Дилкаш лаҳзалар”нинг охирги сонларида ҳакамларнинг баҳолашидан норози бўлган экансизлар...
— Йўқ, ҳакамлардан биз эмас, мухлисларимиз норози бўлишди. Ҳамкамларни тушунамиз. Энди бизга берилган баҳога лойиқ ижод қилгандирмизки, паст балл қўйишгандир.
Ойбек:
— Қолаверса, биз агар биринчи ўринни олиш учун қатнашганимизда албатта, балл учун талашишимиз мумкин эди.
— Ишончингизни қозона оладиган администраторга ёлчимаяпсизлар шеиклли, тез-тез алмаштириб турасизлар...
Нигора:
— Зерикиб қолдик, шунинг учун яна бошқа администратор олдик (кулади). Тўғриси, балки биз билан ишлаётган адмистратор бошида яхши ишлаб, кейинчалик, ўзини янаям яхшироқ кўрсатиш ўрнига аксинча, дангаса бўлиб қолгандир. Ёки бўлмаса биз бир оз қаттиқроқ гапириб юборармиз, ёки аксинча администратор... Ишқилиб, бир биримиздан зерикиб қоламизда (кулади).
— Ижод жараёнида ҳар хил тортишувлар бўлиб туриши табиий. Бу эса кайфият одамларининг илҳом фаришталарини учириб юборади...
Нигора:
— Тўғри. Бунақа вазиятлар жуда кўп бўлиб туради. Лекин ижодга келганда яна ҳеч нарса бўлмагандек, келишиб кетаверамиз. Сабаби, биз жанжаллашиб ўтириш учун эмас, ижод қилиш учун ҳамкорликда ишлаётганимизни икковимиз ҳам яхши тушунамиз. Лекин биринчи бўлиб Ойбек ён босади бунақа пайтларда. Балки қиз болалигим учундир.
Ойбек:
— Ижод яхши бўлиши учун бир биримизни тушуниб, аразлашмасдан ижод қилишга мажбурмиз, бу шарт! Нигора билан орамизда рақобат бор. Масалан, шеър танлайдиган бўлсак, менга ёқмай қолиши мумкин. Кейин тортишувлар ва келишувлар асосида шеърларни танлаб оламиз. Тўғри, ижод жараёнида тортишиб турамиз. Лекин менинг кўпроқ ён босишимнинг ҳам асосий сабаби, Нигоранинг қиз бола эканлиги. Нигорани ҳурмат қиламан.
— Нега "Истиқлол”да концерт бермаяпсизлар...
Ойбек:
— Кўпчилик санъаткорларимиз билан маслаҳатлашганимизда, улар бизга — Тўғри, концерт берсангиз, зўр бўладию, лекин маблағ томонлама ютқазасизлар деб маслаҳат беришди. Шунинг учун бу борада унчалик шошмаяпмиз. Лекин қачонки ўзимиз кутган натижагаа чиқиб олсак, ана ўшанда ҳеч иккиланмасдан концерт берамиз.
— Мухлисларингиз аудиторияси асосан қайси ёшдаги тингловчиларни ташкил этади?
Нигора:
— Вой, етти ёшдан етмиш ёшгача (кулади).
— Тўғри, ҳар бир инсон ўзига яраша феъл-атворга эга. Аммо яхши фазилатлари ҳам бўлади. Ойбекдаги сиз пайқаган яхши инсонийлик фазилатлари қайси?
Нигора:
— Ойбекнинг яхши инсонийлик фазилатлари ҳақида бир асар яратса бўлади. Жуда ҳам меҳрибон. Ҳар доим кимлар учундир куйиб-пишиб, югуриб юради. Болажон. Қандай ишни бошламасин, етти ўлчаб бир кесади. Ҳатто ўйлаб ўтирмасдан бошлаган иши ҳам омадли якунланади.
Ойбек:
— Нигоранинг ҳақиқатгўйлиги, тиришқоқлиги, ҳар доим олдинга ҳаракат қилиши кўпроқ ёқади. Масалан, мени баъзида дангасалигим тутиб қолади-да. Шунақа пайтларда Нигора менга руҳан кўмак бериб, олдинга интилишимга ёрдам беради.
— Шахсий ҳаётингиз ҳақида ё ўйламаяпсиз ё бу масалани режаларингизнинг охирги ўринларига мўлжаллаб қўйгансиз... Шундайми?
Нигора:
— Албатта ўйлайман. Буни ҳар бир қиз ҳатто болалик пайтлариданоқ орзу қилади. Катта бўлсам, келин бўламан, оппоқ кўйлак кияман деб ўзига яраша беғубор ниятлар қилади. Охирги пайтларда шу саволлар жуда кўпайиб кетди. Кимлардир менинг тўйимни ўтказиб юборди (кулади). Онам кўчадан кириб келиб қоладилар ва менга қараб, — Қизим, тўйинг бўлаётган экан, мени айтмабсанку, деб қоладилар ҳазиллашиб. Ўзимдан ҳам қачон тўйингиз бўлади деб сўрашмайди, фалон санада тўйингиз бўлаётган экан, айтмайсизми дейишади (кулади). Тўйим бўлса Худо хоҳласа, буни мухлисларимиздан беркитмайман.
— Турмушга чиққанингиздан сўнг куёвбола менимча, ижодингизни давом эттиришингизга рухсат бермаса керак. Қолаверса, Ойбекдан қизғаниб ҳам шундай қилиши мумкин,тўғрими?
Нигора:
— Бу нарса ҳақида бошида жуда кўп ўйладим. Жавобини ҳам топдим. Келажакда эрим нима деса шу бўлади (жилмаяди).
— Агар Ойбек сизнинг қўлингизни сўраса, рози бўлармидингиз?
— Аввал сўрасин, кейин ўйлаб кўраман. Сўрасин ўйлаб кўрарман... (кулади).
— Сизчи, Ойбек, Нигорага уйланган бўлармидингиз? Умуман, кейинчалик, уни ижодини давом эттиришига рухсат берармидингиз?
Обек:
— Ўйлайманки, ҳали турмуш қуришимга бир икки йилча бор. Лекин одамлар май ойида дейишяпти (кулади). Нигорага, уйланишимга келсак... Албатта! Нега энди йўқ? Яхши қиз, яхши инсон. Масалан, мен ҳам санъаткорман. Агар унга уйланган тақдиримда ҳам санъатига қаршилик қилмас эдим. Неча йилдан бери биргаликда ишлаб келяпмиз, нега энди уйлангандан кейин рухсат бермаслигим керак? Чунки ўзим санъатсиз яшай олмайман. Шунинг учун ҳам бу масалада Нигорани тушунишим осон.

Категория: Статья / Maqola | Просмотров: 1489 | Добавил: IDEAL | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 2
2 farida   (09.05.2013 09:57)
EEEE BULA NECHI YILDAN BERI TURMUSH QURISHADI TURMUSH QURADIGAN BULSANG SHARTA XAL QILIB TUYNI BOSHLASH KEREYDA OYBEK NIGORA TURMUSH QURISHAR EKAN DEYISHADI AA LEKIN OZGINA VOQTAN KEYIN OYBEK BOSHQAGA NIGORA BOSHQAGA TURMUSH QURISHADI OYBEK OLMA TUSH OG'ZIMDA PISH DEP NIGORANI 2 QUL BILAN BERIB YUBORARKANSIZDA EE UZI NAMA QILAS SHU NIGORANI TOVBA BOSHQA QUSHIQCHI QIZLA YUQMI SIZGA TAG'IN XAYOT SIZIKIYU UZIZ BILAS NIGORA XON MENDAN XAFA BUMEY AA SHUNCHAKI BIR VOQIYADAN KEYIN SIZNI YOMON KURIB QOLDIM BALKI ESIZGA TUSHAR YAXSHLAB ESLAB KURIYCHI KIMLARNI RANJITIB XAFA QIGANSIZ AA ENDI NECHTANI RANJITGAN SIZ QAYSI BIRI ESTA TURSIN..OK..

1 AGATA   (01.04.2013 15:33)
surprised QACHON TUYLARINI KURISH NASIB BULARKIN biggrin

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2017