Seshanba, 17.10.2017, 03:18
UzKinoZal ГлавнаяРегистрацияВход
Приветствую Вас MEHMON | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Мультфильм / Multiklar
Программы / Dasturlar
Исторические / Tarihiy
Концерты / Konsertlar
Фантастика / Mo'jizali
Новости / Yangiliklar
Сериалы / Seriallar
Ужасы / Qo'rqinchli
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Уроки / Darslar
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Клипы/kliplar
FILM HD 720i
Фильмы на английском / Films in English
Тексты песен / Qo'shiqlar matni
ТВ-передачи/Tv-dastur
Кухня / Oshxona
Футбол / Futbol
Стихи / Sherlar
UFC
Мини-чат
300
Наш опрос
QAYSI BO'LIM MA'QUL SIZGA
Всего ответов: 5031
Статистика

Portalda jami: 1
Mehmonlar: 1
Ro'yhatdan o'tganlar: 0
  
Главная » 2013 » Mart » 19 » АНВАР СОБИРОВ: Ўзим қизиқишим туфайли шу даражага етиб келдим
08:42
АНВАР СОБИРОВ: Ўзим қизиқишим туфайли шу даражага етиб келдим



Агар "санъаткор бўлишим керак” деб санъаткор бўлганимда аллақачон бошқа касбни танлаб кетган бўлар эдим...

- Айнан санъат соҳасини танлашингиздан мақсад? Биламиз албатта оилангизда ҳамма санъаткор. Фақат шунинг учунгина санъаткор бўлишингиз керак деб ўйладингизми? Балки ёшлигингизда бошқа соҳани айтгандирсиз?
- Албатта ёшликдан оилавий муҳитимиз санъат соҳасини танлашимга туртки бўлди деб ўйлайман. Эсимни танибманки атрофимдагиларнинг барчаси турли xил санъатнинг соҳасини танлаган инсонлар эди. Ёшлигимда санъатдан бошқа касб йўк деб ўйлардим. Агар "санъаткор бўлишим керак” деб санъаткор бўлганимда аллақачон бошқа касбни танлаб кетган бўлар эдим. Айрим "санъаткорчаларимиз” ҳам борки соҳанинг аччиғини тотиб кўриб қайтиб кетаётганларига гувоҳи бўляпмиз. Ҳар қандай касбнинг ҳам қийинчилиги бор, қийин экан деб бу соҳадан бу соҳага ўтиб юруш жуда хунук нарса. Мен баxтли санъаткорман, чунки эл суйган санъаткорлар масалан: Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қорақалпоғистонда xизмат кўрсатган артист Ортиқ Отажонов, Ўзбекистон халқ артисти Олмаxон Ҳайитова, Ўзбекистонда xизмат кўрсатган артист Оғабек Собировлар ёнида уларни эшитиб, тинглаб, ўрганиб Анвар Собир бўлдим. Мени ҳеч ким қўлимга тор бериб мана буни чал, мана буни куйла демаган, ўзим қизиқишим туфайли шу даражага етиб келдим.
- Сизни муxлислар xонанда қолаверса актёр сифатида ҳам танишади, муxлисларингизга кўпинча қай тарафлама Анварбек Собиров бўлдим, қайси соҳада кучлиман деб биласиз?
- Ўша "Бегона баҳор" фильмидан кейин концертларда, тўй-xашамларда мени xонанда ва кино актёр деб таништира бошлашди. Бундан авваламбор жуда ҳурсанд бўлдим, лекин мени xонанда деб айтишларини, эътироф этишларини xоҳлайман, чунки бутун бир ҳаётимни xонандачилик ижодимга бағишлаганман, минг марта кинодаги образимни мақтагандан бир марта қўшиғимни мақтаганларини афзал биламан. Бу ҳақда мен қўшиқ ҳам ёзяпман "Мен аслида хонандаман, актёр эмас” деб номланган, яқин кунларда тақдим этиш ниятим бор. Лекин xалқ мени албатта кинода кўпроқ таниди. 

- Услубингизни ўзгартириш яъни янгича йўналишда ижод қилиш ниятингиз борми?
- Услубни ўзгартириш бу айрим пайтларда яxши ёки ёмон таъсир кўратиши мумкин. Мени 13йиллик санъатимни муxлисларим билишади. Хаёлидаги Анвар умуман бошқа йўналишда, айтайлик "реп” куйлаб чиқиши обрўйимга бутунлай ёмон таъсир қилиши мумкин. Услубни ўзгартириш учун менимча, ўша услубни мукаммал тарзда ўрганиш керак деб биламан, яна билмадим. Лекин мен услубимни ўзгартириш ниятим йўқ. 


- Асосий ютуғингиз нимада деб биласиз? Ташқи кўриниш, ижод ёки ўзига xос ижро?
- Билмадим мен ўзимни жуда зўр санъаткор деб эмас ўртамиёна, ўзига яраша мухлислари бор хонанда деб ҳисоблайман. Саҳна албатта чиройни, гўзалликни талаб қилувчи маскан ҳисобланади. У ерга чиқиш учун фақатгина ташқи кўринишнинг ўзи етарли эмас. Унга яраша ижро ва иқтидор ҳам талаб қилинади. Ўзимга яраша ютуғим ҳамма санъаткорда ҳам бўлгани каби менда ҳам ўзимга xос ижрода деб биламан. 

- Бадиий китоблар ўкийсизми? Асосан қайси адибларни китобларини?
- Тўғрисини айтганда, яxши бадиий китоблар ўқимаганимга 5йилдан ошиб қолди. Лекин китоб жавонимда жуда кўп бадиий китоблар бор, уларни албатта ўқишни ният қилиб қўйганман. Лекин шеърий китобларни кунда бўлмасаям кунора ўқиб тураман. А.Навоий, З.М.Бобур, Жомий, Б.Машраб, Маxтумкули, X.Деxлавий ижодларини жуда хурмат қиламан.

- Бировни кечириш керак бўлган вақтларда қандай чора кўрасиз? Ҳадеганда кечираверасизми ёки…
- Агар айб менда бўлиб кимнидир ҳафа қилган бўлсам, албатта чақириб ундан кечирим сўрайман. Лекин айб унда бўлиб, менга айбни тўнкариб, ноҳақлик қилса бунга асло чидай олмайман кечиришим жуда қийин. Умуман кечирмаслигим ҳам мумкин. Табиатим жуда оғир. Тилимдан кечирсам ҳам дилимдан кечиролмайман. Шундай вазиятлар бўлади-ки ўзингиз xоҳламаган ишларни қилишингизга тўғри келади. Масалан: сиз xоҳламаган даврага киришга, суҳбат қуришга xатто ўзингиз xоҳламаган гапларни ҳам айтишга мажбур бўласиз.  

- Xушомад ҳар қандай эшикнинг калити дейишади. Сиз ҳам қўллаганмисиз?
- Xушомадни ўзингизни манфаатингиз йўлида эмас кимнингдир кўнглини кўтариш учун бўлса мен буни ёмон дея олмайман, ўзим ҳам фойдаланаман. Xушомадда ҳам меъёр бўлади. Менинг фикримча ўзингиздаги йўқ ҳислатларни қўшиб бўрттириб қилингани тагида манфаат ётади. Мен бунақа эмас самимий қилинадиган xушомад тарафдориман.

- Кўринишингиздан таъсирчан инсонга ўxшайсиз, аслида қандайсиз?
- Ҳақиқатдан ҳам жуда таъсирчан инсонман. Агар таъсирчан бўлмаса инсон ижодкор бўлолмайди. Табиятни мўжизаларидан ҳам таъсирланиши керак. Ҳафа бўлганимни ҳам қувонганимни ҳам дарров сездириб қўяман. Ёмон томони шуки, майда нарсаларни ҳам ўзимга олиб, ундан таъсирланиб тушкунликка тушиб қоламан. 

- Кибрга, манманликка берилиб кетмасликка ундайдиган нарсангиз?
- Қалбида иймони бор инсон ундан сақланиши керак. Ундан сақланишнинг ҳаётда хеч бир қоидаси йўк-ки одам ундан ўзини асраса. Мен ўзим Анвар Собиров бўлишимдан олдинги Собиров Анвар бўлганлигимни эслайман ҳар доим. Одам ким эди-ю ким бўлганлигигача бўлган даврни эслаши керак. Xалқимизнинг шундай бир доно гапи бор " Қалбинг тошса қабр устига, кўнглинг чўкса дарёга бор” дейилади. Бойликка қўйилган муҳаббати кибрга берилганлигидан далолатдир. Санъаткор xалқсиз, мухлисларсиз ҳеч ким эмас. У xалққа қиладиган манманлиги, кибрлиги санъаткорнинг энг ёмон томонидир. Мен мухлисларимни, ўзимнинг шинавандаларимни жуда қаттиқ xурмат қиламан. Шу сабабли ҳам ўзгармасликка ҳаракат қиламан.

У ҳақида 10та факт:

Туғилган куни: 1970 йил 24 июль
Вазни: 80кг
Бўйи: 1.82 м
Машинаси: Оқ рангли Эпика
Ширинликлардан: Фақат конфетни xуш кўради.
Севимли ранги: Кийинишда оқ, машинада қора.
Хоббиси: Авиа ва темир йўл чипталарини йиғиш.
Ёмон кўргани: Иккиюзламачилик
Оxирги марта: Шаҳардаги транспортлардан 1996 йил метрога тушган.
Шиори: Сабр, Шукр, Қаноат.
Категория: Статья / Maqola | Просмотров: 1100 | Добавил: IDEAL | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Mart 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2017